logo

Рўйхатдан ўтиш йўриқномаси


  1. Шахсий маълумотларингизни киритинг: исм, фамилия, отангизнинг исми, туғилган сана ва яшаш манзили.

  2. Боғланиш учун маълумотларингизни киритинг: электрон почта манзилингиз.

  3. Мобил телефонингиз рақамини киритинг.

  4. Боқилаётган асалари зотларини ва етиштирилган асал миқдорини кўрсатинг.

  5. Фаолият турини танланг ва рўйҳатдан ўтиш тугмасини босинг.




Биз ҳақимизда



"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327 сонли қарорига асосан асаларичилик тармоғини бошқариш, тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган.
Уюшманинг асосий вазифалари:
• асаларичилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш;
• асаларичилик тармоғини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, ягона илмий-техника, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;
• олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шу жумладан, хорижий муассасаларда асаларичилик тармоғига кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
Уюшманинг асосий фаолият йўналишлари:
• маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларига, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштиришни амалга ошириш;
• асаларилар учун сунъий озуқалар ишлаб чиқаришни марказлашган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш ва ушбу тажрибани кенг қўллаш ҳисобига асаларичилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
• асалари касалликларининг олдини олиш, даволаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий ва илғор усулларни жорий этиш ишларига кўмаклашиш;



Боғланиш



Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 40 уй